«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:45
ЎЗO‘Z

Эктор Купер: "Рақибларимизнинг ўйинларини ўрганиш учун мутахассисларимизни юборамиз"

15 окт, 13:50 3 192 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эктор Купер: "Рақибларимизнинг ўйинларини ўрганиш учун мутахассисларимизни юборамиз" Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон – Қатар ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу беллашув олдидан иккала терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Одилжон Ҳамробек журналистлар саволларига жавоб беришди.

Эктор Купер: - Эртанги ўйиндан асосий мақсадимиз биринчи КХДРга қарши ўйиндаги тартибли ҳимояни янада такомиллаштириш, янги футболчиларнинг айримларини синаб кўришдир. Кейинги йиғинимиз бир ойдан кейин ташкил этилади. Умид қиламан кейинги йиғинга ҳам футболчилар яхши формада қайтиб келишади.

Одил Ҳамробеков: - Эртанги ўйин ўртоқлик мақомида бўлса ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

Эктор Купер: - Рақиблар ўйинини таҳлил қилиб боряпмиз. Келаси беллашувларда ўз мутахассисларимизни рақиб ўйинларини ўрганиш учун юборишни ният қилганмиз. Биз биринчи ўринда рақибга қараб мослашишни эмас, балки ўз ўйин услубимизни яратишга ҳаракат қиламиз.

Ҳеч бир ўйинчига терма жамоада жой кафолатланмаган. Мен кимнидир термага чақирсам ёки чақирмасам бу ҳақда батафсил маълумот беришни истамайман. Кимнидир йиғинга чақирмасам ўша футболчи қайтиб терма жамоада ўйнамайди дегани эмас.

Одил Ҳамробеков: - "Миллий" стадионининг майдонини ёмон деб айта олмайман. Бу майдонда кўплаб ўйинлар ўтказилаётгани сабаб идеал ҳолатда эмас. Лекин бу бизнинг яхши ўйнамаслигимиз учун баҳона бўла олмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 73
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 83
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 122
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 265
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар