«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:14
ЎЗO‘Z

UFCнинг "йил жанги"да Ҳабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди

07 окт, 10:37 7 067 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UFCнинг "йил жанги"да Ҳабиб Нурмагомедов ғалаба қозонди Бир неча дақиқалар олдин АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренасида аралаш яккакурашлар (ММА) жангларини ташкиллаштириб келувчи UFC тарихидаги ёрқин тўқнашувлардан бири – россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор МакГрегор ўртасида бўлиб ўтди. Ҳабиб Нурмагомедов муддатидан олдин ғалабага эришди ва енгил вазндаги чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Бугунги тўқнашувни ҳисобласак, Конор UFC даги фаолияти давомида 25 та жанг ўтказиб, 21 бора, жумладан, 18 нокаут, бирида рақиб таслим бўлиши, 2 тасида эса ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган. Тўртта жангда рақибларига таслим бўлиб, мағлубиятга учраган. Ҳабиб эса фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут, 9 таси рақибларнинг таслим бўлиши, 10 таси ҳакамлар қарори билан).

Трансляциядан тушган маблағ ва бонусларни ҳисобга олмаганда, 30 ёшли Конор МакГрегор ушбу жангдан 3 млн АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлган бўлса, Ҳабиб эса 2 млн доллар эгасига айланди.

Маълумот ўрнида, Конор ва Ҳабиб ўртасидаги чемпионлик жанги UFC229 мусобақаси доирасида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада кечанинг ёрқин жангидан ташқари, 3 та асосий вa 8 та рейтинг жанглари ҳам белгиланган эди. Асосий жанглар қаторида Тони Фергюсон ва Энтони Петтис ҳам ўзаро куч синашди. Фергюсон иккинчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратиб, фаолиятидаги 24-ғалабасини қўлга киритди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 217
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 387
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 203
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 278
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар