«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Каратэ федерациясида раҳбар ўзгарди. Нурхон Нафасов лавозимини тарк этди

27 сен, 08:01 4 590 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Каратэ федерациясида раҳбар ўзгарди. Нурхон Нафасов лавозимини тарк этди «26 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган «Универсал» спорт саройининг мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди», деб хабар қилмоқда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати.

Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олганди.

Йиғилиш давомида федерацияда юзага келган бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси лавозимига Аламжон Тўхтасинович Муллаев номзоди илгари сурилган. Конференция иштирокчилари кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашган ва Муллаев ташкилотнинг янги раҳбарига айланган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Бунгача Осиё самбо иттифоқи президенти сифатида ишлаб келган Аламжон Муллаев энди Нурхон Нафасов ўрнида иш бошлади.

Нурхон Нафасов шу йилнинг май ойида 12 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлганди. У бу сафар ярим йилга қолмай лавозимни тарк этиши сабаби номаълум.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 166
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 256
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 209
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар