«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:10
ЎЗO‘Z

Карлуш Кейруш: "Секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ"

11 сен, 22:39 3 699 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карлуш Кейруш: "Секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ" Ўзбекистон - Эрон (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Карлуш Кейруш қатнашди.
"Бугун жуда ҳам чиройли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Бугунги ўртоқлик учрашуви жуда яхши ўтди деб айта оламан.

Бугунги ўйиндаги натижа муҳим эмас эди. Шунга қарамай ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Бу ўйин Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўзбекистон доим Эрон билан яхши ўйин кўрсатиб келади. Масалан, Жаҳон чемпионатидан олдин Ўзбекистон Теҳронга келиб ўртоқлик учрашуви ўтказишганди", - дейди Кейруш.

- Сизнинг қўл остингизда Эрон терма жамоаси яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Келажагингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Осиё Кубогида чемпион бўлиш жуда оғир. Сабаби Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Ўзбекистон ҳам буни истайди. Аммо чемпион жуда қийин. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам ҳозирча шартномага қўл қўйганим йўқ ва кутаяпман. Бу бизнинг ички ишимиз ҳисобланади.

- Сиз анчадан буён Эронда ишлаяпсиз. Қосимов, Абрамов, Бабаян, Кападзе ва бугун Купер жамоасини мағлуб этдингиз. Қайси ўйинда Ўзбекистон кучлироқ ўйнаганини айтиб бера оласизми?
- Эктор Купер бир ой олдин терма жамоани қабул қилиб олди. Сиз бош мураббийга ишонишингиз керак. Бугун ҳам жамоаингиз яхши ўйнади, секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ.

- Ўйин давомида сиз асосан қарши ҳужумда гол уриш ва шу натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдингизми?
- Бугунги ўйин шунчаки тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Жаҳон чемпионатидан олдин бизнинг тактикамиз бошқача эди, энди тактика ўзгарди. Сабаби Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги бошқа-бошқа мусобақалар. Бугун кўплаб ёш футболчиларга имкон бердик. Чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни текшириб кўрдик.

- Май ойида Теҳронда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эдинглар. Ўша ўйин билан бугунги ўйин ўртасида қандай фарқни сездингиз?
- Эрон терма жамоаси бош мураббийи сифатида бир нима дейишим мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси сафида кучли футболчилар кўп. Жанубий Кореядаги Сон Хон Мин, биздаги Сардор Азмун ва Ўзбекистондаги Одил Аҳмедов Осиёнинг топ футболчилари ҳисобланади.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 100
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 106
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар