Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов олтин медаль учун жангда Шимолий кореялик Жо Хё Нам билан куч синашди.
Иккинчи раундда кореялик чарм қўлқоп устаси жароҳат олди ва ўша вақтга қадар бўлган жангни очколар ҳисоби бўйича вакилимиз ғалаба қозонди:19:19, 19:19, 20:18, 19:19, 19:19.