«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Саккиз йиллик танаффусдан сўнг Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди

06 июн, 10:50 4 334 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саккиз йиллик танаффусдан сўнг Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг янги раҳбарияти мамлакатимизда ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш, ёшларни каратэга янада қизиқтириш йўлида ислоҳотларни бошлаб юборган. Бу борада кадрлар масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунгача Самарқанд вилояти каратэ федерациясида конференция ташкил қилиниб, юзага келган муаммолар, камчиликлар кўтарилган ва якунда вилоят каратэ федерациясига янги раҳбар тайинланганди.

Бугун ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида навбатдаги йиғилиш ташкил қилинди. Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг ташаббуси билан саккиз йилдан буён фаолияти тўхтаб қолган Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди ва яна фаолият олиб борадиган бўлди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ўз вақтида мазкур федерация ўзбек каратэсининг асосий бўғини ҳисобланарди, аммо сўнгги саккиз йилда ташкилот фаолияти тўхтаб қолганди.

Қайта жонлантирилган федерацияга Алижон Ҳамроев раҳбар этиб сайланди. Қаҳрамон Деҳқонов ва Дониёр Қурбонбоев вице-президент лавозимида иш олиб борадилар. Ҳусниддин Сопиев эса Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Йиғилишда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 40 нафардан ортиқ мураббий, ҳакам ва каратэ фидойилари иштирок этди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон каратэ федерацияси ижрочи директори Отабек Қосимов мамлакат пойтахтида федерация йўқлигининг ўзи каратэ спортнинг қай аҳволга келиб қолганидан далолат бериши, бундан буёғига янги ташкил этилган федерация олдига жиддий талаблар қўйилиши, иш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши ҳақида гапириб ўтди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 2
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 89
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар