Express нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи яна "Манчестер Юнайтед"га қайтишни режалаштирмоқда. Унга кўра манкуанликлар ўзининг собиқ юлдузи учун “қироллик клуби”дан кўра кўпроқ тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Реал” сафига 2009 йил айнан МЮдан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум мадридликлар сафида жами 35та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 37та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.