«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:05
ЎЗO‘Z

Хави эртага "Насаф"га қарши ўйнайдими?

13 мар, 00:12 5 112 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хави эртага "Насаф"га қарши ўйнайдими? Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби эртага ОЧЛ 4-тури доирасида Қатарда "Ал Садд" меҳмони бўлади. Бугун мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мезбонлар устози Жезуалдо Феррейра ҳамда футболчи Бағдод Бунеджалар иштирок этишди.

"Эртага ниҳоятда қийин ўйин ўтказамиз. Ўзбекистондаги ўйиндан сўнг "Умм Салал"га қарши қийин учрашув ўтказдик. Ички чемпионатда бизга яхшигина босим бор. Эртанги ўйинда "Умм Салал"га қарши ўйнай олмаган футболчиларимиз жамоага ёрдам бера олишади. "Насаф"ни мағлуб этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Футболда ғалаба ёки мағлубият ҳақида аввалдан нимадир деб бўлмайди. Эртага ғалаба учун ўз ўйинимизни намойиш этамиз. Бу ўйин Қаршидаги учрашувдан тубдан фарқ қилади. "Ал Садд" бу ўйинда "Насаф"дан кучлироқ. Сабаби, "Персеполис"га қарши ўйинда бўлгани каби ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз, қайтараман бу ўйинда мухлислар мадади бизга зарур. Хави эртага "Насаф"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳақда аниқ бир нима дея олмайман, лекин аниқ айтадиганим, эронлик футболчимизнинг эртага бизга ёрдам бера олмаслигидир... Бу жамоа учун катта йўқотиш", - деб айтиб ўтди Феррейра.

Шундан сўнг Бунеджа ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага ҳар икки жамоа учун ҳам ҳал қилувчи ўйинлардан бири саналади. Ҳар икки клуб ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Бизнинг бор эътиборимиз ўйинга қаратилган. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрмиз. Ички чемпионатдаги соврин "қулогини ушлаб кетди. Энди бор эътибор ОЧЛга қаратилади. Биз футболчилар ўзаро гаплашиб олдик, "Насаф"ни ютиш - ягона йўлимиздир", - деб айтиб ўтди Бунеджа.

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43

  • Бўлимлар