«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

25 фев, 19:21 3 194 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, икки томонлама ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда, аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, аграр тармоқларда, таълим, маданият соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлашдаги юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатларимиз етакчи компаниялари иштирокида кооперация ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма дастурлар асосида гуманитар ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув сўнгида кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон шериклиги доирасида янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев, Асқар Мамин




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар