«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:39
ЎЗO‘Z

Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз»

20 фев, 00:19 3 758 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунида давлат раҳбарлари қўшма баёнотни имзолади.
Музокаралардан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида брифинг ташкил этилди.

«Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашимизнинг биринчи йиғилишини ўтказиш билан биз тарихий қадам ташладик, десак муболаға бўлмайди», – деди Туркия президенти.

Эрдўған 20 февраль куни очиладиган Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида қатнашиш юзасидан йўллаган таклифини қабул қилгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

У, шунингдек, Ўзбекистонда ўтган парламент сайловлари мамлакат учун муборак бўлиши ва яхшиликка хизмат қилишини тилади.
«Ўзбекистон билан муносабатларимизни муштарак тарих, тил ва маданият асосида кучли қардошлик ришталарига таянган ҳолда стратегик шериклик деб атаймиз», деди Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Туркия етакчиси Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Абдулла Ориповнинг «Тилимиз бир, динимиз бир, иймонимиз бир» сўзларини эслаб, Туркия ва Ўзбекистон қардошлиги узоқ ўтмишга бориб тақалишини таъкидлади.

«Ўтган йили Бокуда Туркий тилли давлатлар кенгашининг 7-саммитида биргаликда қатнашдик. Ўзбекистоннинг ҳам бу кенгашга киргани унинг кучига куч, қудратига қудрат қўшди», деди у.

Эрдўған Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев бошчилигида қилинаётган янгиланишларни эътироф этди.
«Бу кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида қардошимиз Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиши учун қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр эканимизни изҳор этаман», деб таъкидлади Туркия президенти.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 27 фоизга ошган.

«Икки давлат ўртасидаги савдода илк маротаба ҳам импорт, ҳам экспорт кўрсаткичларида 1 миллиард доллардан ортиш бор», деб маълум қилди турклар етакчиси.
«Бизнес олами вакилларимизни Ўзбекистонга инвестиция киритишга доим даъват этиб турибмиз», дея қўшимча қилди Ражаб Тоййиб Эрдўған.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар