«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:23
ЎЗO‘Z

Россиядан Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб берилиши минтақада хавфсизликни кучайтиради

10 ноя, 06:53 4 866 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядан Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб берилиши минтақада хавфсизликни кучайтиради Марказий Осиё минтақасининг хавфсизлиги кўп жиҳатдан Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги мувафаққиятли амалга оширилиши билан таъминланади.

Терроризмга қарши кураш биринчи навбатда армия ва бошқа куч тузилмаларини янги қурол ва ҳарбий техника билан таъминлашни ўз ичига олади. Москва Тошкентга қисқа вақт ичида миллий қуролли кучларини модернизация қилишга ёрдам бермоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида ОДКБ, МДҲ ва ШҲТ давлатлари билан доимий ва конструктив ҳамкорлик қилмоқда.

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий аксилтеррорчилик тузилмасининг (РАТС) "Терроризмга қарши кураш - чегарасиз ҳамкорлик" VII халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон пойтахти нафақат нотинч Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлгани учунгина, терроризмга қарши курашнинг муҳим халқаро марказларидан бирига айланмоқда.

Биринчи навбатда Ўзбекистон минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг реал воситаларига эга - мудофаа бюджети тахминан 1,4 миллиард долларга ва ишончли иттифоқчиларга эга бўлган Марказий Осиёдаги энг кучли армия (Global Firepower рейтингига кўра) ҳисобланади.

РАТС конференциясида ШҲТга аъзо-давлатлари, кузатувчи-давлатларининг ваколатли органлари ходимлари, шунингдек мулоқот бўйича шериклар ва БМТ, МДҲ, ЕҲҲТ, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч йиғилиш (СВМДА) учрашувлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мақсад - терроризмга қарши курашда халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, чунки бу дунёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун асос ҳисобланади.

Марказий Осиёда кенг кўламли аксилтеррор ҳаракатларининг самарадорлиги кўп жиҳатдан Ўзбекистон ва Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги динамикасига боғлиқ.

Рақамлар ва фактлар
Яқин ўн йилликда Ўзбекистоннинг қуролли кучларни қайта қуроллантиришга сарфлайдиган харажатлари 7 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Тошкент 2020 йилгача армияни замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш дастурини муваффақиятли амалга оширмоқда, бунда Россия томонидан ишлаб чиқарилган зарба авиацияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва зирҳли транспорт воситаларини афзал кўрмоқда.

Бугун РФ ва Ўзбекистон ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги 2019 йил учун қабул қилинган икки томонлама ҳамкорлик режасига асосан ривожланмоқда.

Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси май ойида 2025 йилгача Ўзбекистон қуролли кучларини модернизация қилиш ва замонавий ҳарбий техника билан жиҳозлаш тўғрисида келишув ташаббуси билан чиқди.

Тошкент Москвани афғон-ўзбек чегараларини жиҳозлашга жалб қилиши мумкин.

Томонларнинг энг катта келишувлари авиа техникасига тегишли. Хусусан, июл ойида 12 та шартномани амалга ошириш бошланди, унга кўра Тошкент янги Су-30СМ қирувчилари, Ми-35М ҳужум вертолётлари ва радиолокация тизимларини олади.

Зарба сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган Як-130 (юқори аниқликдаги қуролларни ишлатишга мослашгандан сўнг) ўқув-самолётларини келгусида сотиб олиши мумкин. Бундан ташқари, Россия Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган 30 дона МиГ-29 қирувчиларини модернизация қилишга ёрдам беради.

Тошкент ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларига модернизация қилинган “Печора-2М” зенит ракета мажмуаларига техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган воситалар ва радиолокация станцияларни сотиб олишни режалаштирган. Режаларда – П-37 радиолокация станциясини 12А6 "Сопка-2" даражасигача модернизация қилиш. Ўзбекистон МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимига қўшилди.

Яқинда Тожикистонда бўлиб ўтган қўшма ҳарбий машқлар ва МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини Ўзбекистон ҳаво ҳудудида машғулотлар ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Бундан ташқари, Тошкент ва Москва ҳаво ҳудудидан ўзаро фойдаланиш тўғрисида келишиб олди.

Ўзбекистон қуруқликдаги қўшинлари 420 дона танк, 1 215 дона пиёда аскарлар учун мўлжалланган жанговар машина, 137 дона ўзиюрар артиллерия қуроли, 98 дона ракета мажмуалари билан қуролланган. Ушбу машиналарнинг аксарияти модернизацияга муҳтож, бу Россия ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, янги келганлари ҳам бор: Ўзбекистон Россияда сотиб олинган КамАз-53949 “Тайфун-К 4х4” зирҳли техникасини намойиш этди.

Қурол-аслаҳа бўйича йирик шартномалар ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни олдиндан белгилаб беради.

Москва Тошкентга қуролли кучларнинг юқори малакали офицерлар корпусини шакллантиришда ёрдам бермоқда - 300 дан ортиқ ўзбек ҳарбийлари Россия Федерациясининг ҳарбий олийгоҳларида таҳсил олмоқда.

Минтақавий хавфсизлик бу савдо предмети эмас. Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобларни максимал қулай шартларда амалга оширмоқда, шу жумладан Тошкентга имтиёзли кредит бериш асосида. Ўзбекистон 2016 йилдан бошлаб Россия қуролларини Россиянинг ички нархларида олади (ОДКБ ва Божхона иттифоқидан ташқаридаги бундай имтиёзларга эга бўлган ягона МДҲ давлати ҳисобланади).

Икки мамлакат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик режа асосида ривожланмоқда ва таҳдид ва чақирувлар кўламига тўла мос келади. Кейинги ўн йилликда Москва Тошкент учун қурол ва ҳарбий техниканинг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолади.

Ташқи таҳдидлар
Ўзбекистон мудофаа қобилиятининг ўсиши Марказий Осиёдаги хавотирли вазият, халқаро терроризм, диний экстремизм ва афғон гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашувда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда мутахассисларнинг тезкор самарали ҳамкорлик қилиши муҳимлигини таъкидлади.

Айнан куни кеча бир гуруҳ қуролланган террористлар Ўзбекистон чегарасидаги, Душанбе шаҳридан 60 км ғарбда, 4-сонли “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилди.

Шу йилда Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўз ҳудудида 13 та террорчилик ячейкаларни фош қилди.

Сурияда исломий-жангарилар учун умидсиз ҳолат уларни бошқа давлатларга боришга мажбур қилмоқда. "ИШИД" ва "Толибон" нинг катта кучлари (Россия Федерациясида тақиқланган террорчилик ташкилотлар) ҳозир Афғонистоннинг шимолий чегарадош вилоятларида жойлашган.

Халқаро хавфсизлик тизими жиддий синовдан ўтмоқда. Террористлар мослашувчанликни намойиш этиб, янги шароитларга мослашмоқда, кибер технологиялар ва хакерлик ҳужумларини ўзлаштирмоқда.

Ўзбекистон муҳим бўғин бўлган ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ҳам Марказий Осиё йўналишида такомиллашмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон пойтахтида РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев афғон муаммосини мамлакат президенти ва ҳамкасблари билан муҳокама қилинганди. Бу иш давом эттирилади.

Марказий Осиё, Россия ва Афғонистон чегара хизматлари раҳбарлари 2020 йил март ойида Ўзбекистонда йиғилади. Келгуси йил апрел ойида эса Арманистонда МДҲ чегара қўшинлари қўмондонлар кенгашининг йиғилишида афғон масаласи кўриб чиқилади.

Яқин уч йил ичида ШҲТ МАТТ бошқа халқаро антитеррор ташкилотлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва қўшма ўқув-машғулотлар амалиётини тиклашни режалаштирмоқда. Ҳар қандай стратегия чиндан фақат қўшин ва қуролдан жанговар фойдаланиш амалиёти билан текширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар