«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:57
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

07 окт, 22:07 3 032 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётдаги бўш пул маблағларини жамлаш ва уни инвестиция жараёнларига йўналтиришнинг муҳим воситасидир. Бу борадаги ислоҳотларнинг дастлабки босқичи сифатида жорий йил бошида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тузилди. Давлат облигациялари фонд бозорига қайта чиқарилди.

Лекин қимматли қоғозлар чиқариб, уларни фонд бозорида сотиш механизмидан самарали фойдаланилмаяпти. Фонд бозоридаги акцияларнинг жами қиймати 25 триллион сўм бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6 фоизга ҳам етмайди. Бу кўрсаткич Сингапурда 188 фоиз, Малайзияда 112 фоиз, Россияда 34 фоизни ташкил этади.

Мамлакатимизда жорий йилда чиқарилган давлат облигациялари валюта биржаси орқали фақатгина тижорат банкларига сотилган. Фонд бозори профессионал иштирокчилари сони юзтагаям бормайди.

Шу боис 2020-2025 йилларда фонд бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Эркин муомаладаги жами қимматли қоғозларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 2025 йил охиригача камида 10-15 фоизга етказиш мўлжалланган.

Йиғилишда бунинг учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда бу соҳа 100га яқин норматив ҳужжатлар билан тартибга солиниб, кўплаб чекловлар ўрнатилган. Масалан, ривожланган давлатларда банклар фонд бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади, юртимизда банкларга бошқа субъектларнинг акцияларини харид қилиш тақиқланган. Фуқароларнинг давлат облигацияларини сотиб олиши ва сотишида ҳам чекловлар бор.

Давлатимиз раҳбари қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, ортиқча чекловларни бекор қилиш ва фонд бозорида ишлашни соддалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда 605 та акциядорлик жамияти акцияларининг 85 фоизи давлатга тегишли. Шундан 105 та жамиятнинг атиги 5 фоиз акциялари фонд бозорида иштирок этмоқда.

Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб, капитал бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозлар турларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Қимматли қоғозларга бўлган талабни кўпайтириш, хорижий биржа, брокерлар ва банкларни мамлакатимиз фонд бозорига жалб қилиш чоралари муҳокама қилинди. Суғурта компанияларига активларининг маълум фоизини фонд бозорига йўналтириш, банкларга бирламчи бозорда юқори ликвидли қимматли қоғозларни харид қилиш учун рухсат бериш масалалари кўриб чиқилди.

Инвесторлар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш, дивидендлар тўлаш ва ундиришни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, халқаро молиявий ҳисобот ва халқаро аудит стандартларига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Соҳа ривожи мутахассислар малакаси ва аҳолининг бу борадаги саводхонлигига ҳам боғлиқ. Бугунги кунда юртимизда тегишли малака гувоҳномасига эга атиги 300 нафар мутахассис бор. Ривожланган мамлакатларда бу соҳада минглаб кишилар ишлайди.

Шу боис Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Тошкент молия институтининг тегишли кафедрасини оталиққа олган ҳолда, илғор хорижий муассасалар билан ҳамкорликда кадрлар малакасини ошириш ва талабаларни ўқитиш вазифаси қўйилди.

Фонд бозоридаги ўзгаришлар ҳақида кўпроқ ахборот бериб бориш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар