«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:39
ЎЗO‘Z

Депутатлар янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди

20 сен, 15:36 3 452 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3945-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳада тўлов тизимлари ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш, электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 2 ноябрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ЎРҚ–13-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ЎРҚ–223-сонли Қонунининг 12-моддаси бекор қилинмоқда.

Муҳокамалардан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан янги қонун лойиҳаси қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 233
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар