«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг Кишинёв конвенциясига қўшилиши нима беради?

05 сен, 13:25 3 507 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг Кишинёв конвенциясига қўшилиши нима беради? Ўтган ҳафта душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти янги «Кишинёв шаҳрида 07.10.2002 йилда тузилган фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва муносабатлар тўғрисидаги конвенцияга аъзо бўлиш тўғрисида»ги янги Қонунни имзолади. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилди.

Вазирлик хабарига кўра, ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича муносабатлари 1993 йил 22 январдаги фуқаролик оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва муносабатлар тўғрисидаги Минск конвенцияси асосида амалга ошириб келинмоқда эди.

Кишинёв конвенцияси реал таъсирга эга ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйишда муҳим роль ўйнаган халқаро келишувлардан бири бўлган Минск конвенциясининг такомиллашган муқобилидир.

Бугунги кунда халқ билан мулоқотни ривожлантириш, фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда Кишинёв конвенциясига аъзо бўлиш мамлакат ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш имконини беради.

Кишинёв конвенцияси комплекс характерга эга бўлиб, ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланиш тартибини белгилаб беради, ўзаро ҳуқуқий ёрдамнинг турли шакл ва кўринишлари, уни кўрсатиш, шунингдек суд қарорларини ўзаро эътироф этиш ва ижро этиш тартиби ва шартларини ўз ичига олади.

Минск конвенциясидан фарқли ўлароқ, Кишинёв конвенциясига қўшилиш қуйидагиларга имкон яратади:

- иқтисодий масалаларни ҳал этишга доир ишларни тартибга солади;
- Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан бевосита муносабатини амалга оширади;
- алоҳида ҳолларда факсимиле алоқа бўйича ёки коммуникация воситаларининг бошқа турларидан фойдаланган ҳолда топшириқларни юборади;
- фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича экспертизаларни ташкиллаштириш ва ўтказишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади ҳамда уларни амалга ошириш ва молиялаштириш тартибини регламентга солади ва ҳ.к.

Умуман олганда, ушбу Конвенцияга қўшилиш алоқаларни номарказлаштиришга хизмат қилади. Бу эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлардан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш, суд жараёнларининг чўзилишини олдини олиш, ҳамда почта ҳаражатларини йўқ қилиш ва вақтни тежаш имконини беради.

Масалан, Минск Конвенцияси доирасида битта сўровни кўриб чиқиш амалиётда 3 ойдан 6 ойгача вақтни талаб этади. Ваколатли орган, масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди сўровни Қозоғистон Республикасининг ваколатли органларига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жўнатади. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, у ердан эса, Қозоғистон Республикасининг ваколатли судларига юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг Кишинёв Конвенциясига қўшилиши ортиқча бўғинлар сони ва ҳуқуқий ёрдамга оид сўровларни кўриб чиқиш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Шунингдек, мазкур Конвенцияга аъзо мамлакатлар фуқароларига кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам рўйхати ҳам кенгаймоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 215
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 248
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар