«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:09
ЎЗO‘Z

15 та янги қонун маъқулланган Сенат ялпи мажлиси қандай ўтди?

25 авг, 12:20 3 026 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
15 та янги қонун маъқулланган Сенат ялпи мажлиси қандай ўтди? 23-24 август кунлари бўлиб ўтган мажлисда 26 та масала, жумладан 16 та қонун кўриб чиқилди.

Сенаторлар дастлабки куни «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Атом энергиясидан маъқуллашди тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларни маъқулладилар. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун эса рад этилди.

Биринчи кунда, шунингдек, Сенат аъзолари жорий йилнинг иккинчи чораги учун белгиланган вазифалар юзасидан ҳукумат ҳисоботини тингладилар.

24 август куни эса ўндан ортиқ қонунлар маъқулланди:

– ««Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси томонидан қуйидаги халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қатор қонунлар ҳам маъқулланди:

– Халқаро Меҳнат Ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль),
– Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июнь),
– Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги Конвенция (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь),
– Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Париж, 2001 йил 3 апрель).

Сенаторлар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига 9 нафар янги аъзони сайлаб, комиссия аъзоларидан 4 нафарининг аъзолигини ўз аризаларига мувофиқ тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ялпи мажлис давомида Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ахборотлари тингланди. Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

Сенат аъзолари Вазирлар Маҳкамасига иккита масала юзасидан парламент сўровларини юборишга қарор қилишди.

Биринчи масала – бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини ижро этиш ҳолатини ўрганиш натижаларига оид. Ҳукуматга юборишга келишилган яна бир парламент сўрови боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳолати ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига тааллуқли.

Олий Мажлис Сенати ўз ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди. Шу билан, икки кун давом этган мажлис ўз ишини якунлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар