«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:05
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Пахта ва мева-сабзавотни қайта ишлаш мамлакатнинг ривожланиш нуқталаридан бири бўлиши керак

12 авг, 22:57 2 715 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Пахта ва мева-сабзавотни қайта ишлаш мамлакатнинг ривожланиш нуқталаридан бири бўлиши керак Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, доимий муҳокама қилиб бормоқда. Ушбу соҳаларга доир ҳужжатлар қабул қилиниб, зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими яратилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, 205 номдаги товарларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш йўлга қўйилди.

Бундай реал, амалий чора-тадбирлар албатта ўз натижасини бермоқда. Экспорт билан шуғулланадиган субъектлар сафига 2 мингта янги корхона қўшилди, экспорт географияси 42 та давлатга кенгайди, 59 турдаги маҳсулот биринчи марта экспортга йўналтирилди.

Жорий йилнинг етти ойида товарлар ва хизматлар экспорти 7 миллиард 331 миллион АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоиз кўпдир.

Йиғилишда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ҳамда Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида экспортни кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасадди раҳбарлар экспортёрларнинг муаммолари билан тизимли шуғулланмаётгани, давлат томонидан яратилган имкониятларни тадбиркорларга етказиб, уларнинг ташқи бозорга чиқишига кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида ташкил этилган Ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича республика комиссияси корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларни экспорт фаолиятига жалб этиши, бу борадаги муаммоларини ҳал этиш, халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификациядан ўтказиш бўйича ёрдам бериши зарурлиги таъкидланди.

«Экспорт имкониятларимиз кўп. Хусусан, пахта толаси ва мева-сабзавотни қайта ишлаш мамлакатимизнинг ривожланиш нуқталаридан бири бўлиши керак. Шу орқали экспортни кўпайтирамиз ва янги иш ўринларига эга бўламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, мамлакатда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бутун дунёда қадрланади. Бу тайёр «бренд» экспорт учун катта имкониятдир.

Президентнинг шу йил 29 июль куни қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазкур имкониятдан самарали фойдаланиш, аграр соҳага замонавий технологияларни жорий қилишга қаратилган.

Унга кўра, 2019—2021 йилларда умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 45 та агрологистика комплекси, қайта ишлаш бўйича 205 та янги қувват, 36 минг гектар интенсив боғ ташкил этиш режалаштирилган.

Йиғилишда шу борадаги ишларнинг ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. Белгиланган чора-тадбирларни муддатида бажариш ва бунинг ҳисобига мева-сабзавот экспортини 2021 йилда 2 баробар ошириш зарурлиги таъкидланди. Такрорий майдонларга экспортбоп экинлар экиш, айниқса, дуккакли маҳсулотларни экспортга кўпроқ чиқариш муҳимлиги қайд этилди.

Хорижга ташрифлар ҳамда халқаро кўргазмалар доирасида имзоланган экспорт шартномаларининг бажарилиши, октябрь ойида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» номли халқаро кўргазма ўтказилишига оид масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Экспортёрларнинг хориждаги савдо уйлари устав капитали миқдорини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи. Мамлакатда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий сармоялар йўналтирилаётгани натижасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Масалан, жорий йилнинг биринчи ярмида 85 триллион 775 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Асосий капиталда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши 2,5 баробарга ошиб, 1,7 миллиард долларга етган. Давлат кафолати бўлмаган хорижий кредитлар эса 3,7 баробар кўпайган. Ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг қарийб 75 фоизи ҳудудий лойиҳаларга тўғри келмоқда.

Бу кўрсаткичлар қайд этилар экан, энди асосий эътиборни йилнинг қолган даврида кўзда тутилган инвестицияларни тўлиқ ўзлаштиришга қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш суст кечаётган тармоқлар раҳбарлари мавжуд ҳолат сабаблари ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш режалари тўғрисида ҳисобот берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 56
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди 23 мар, 09:30 484
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар