«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:20
ЎЗO‘Z

Сенаторлар «Туризм тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади

21 июн, 16:26 2 798 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенаторлар «Туризм тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатида йигирманчи ялпи мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз ишини давом эттирмоқда.
Сенаторлар «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда «Xs.uz» хабар берди.

Ҳужжат туристик фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш, миллий туристик маҳсулотни ички ва жаҳон бозорларида танитишга кўмаклашиш, саёҳат индустриясини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонунда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилади. Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш каби йўналишлар шулар жумласидандир.

Бу соҳада Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уни рўёбга чиқаришни мувофиқлаштириш, туристик зоналар, туристик кластерларни ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, хизматларни сертификатлаштириш, туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш, уларга тиббий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаш, бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, меҳмонхона хизматларини, туроператорлар ва тур агентлар хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш каби вазифалар киради.

Қонун нормаларида туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги, туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш, туризм соҳасида ошкоралик ва очиқлик каби асосий принциплар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Қонунда халқаро ва ички туризм шакллари, шунингдек маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм каби саёҳат турлари мустаҳкамланмоқда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туризм соҳаси тадбирларидаги иштироки механизмлари белгиланмоқда, улар туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, жамоатчилик назорати, бу соҳада таклифлар киритиш, давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ушбу ҳужжат мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни ривожлантиришга, пировардида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга кўмаклашиши қайд этилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 230
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар