«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» бўйича эслатма билан чиқди

15 мая, 15:30 4 366 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» бўйича эслатма билан чиқди 11 май куни соат 11:00да Чилонзор туманида “Тошкент” савдо марказида ишловчи самарқандлик 31 ёшли Ф.Г. тақиқланган дори воситаларни сақлашда гумонланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Холислар иштирокидаги текширувда ундан 1 конвалюта (10 таблетка) “Трамадол” топилди. Шундан сўнг у ишлайдиган дўкон текширилганда, унинг устки кийимининг чўнтагидан яна 217 та “Трамадол” таблеткалари топилди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли фуқаролар! Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 октябридан бошлаб гиёҳвандлик воситаларининг аналогларини ноқонуний тайёрлаш, харид қилиш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка жалб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдоси тақиқланган наркотик воситалари рўйхатига Трамадол киритилди.

Трамадол инсон психикасига бошқа наркотик каби кучли таъсир ўтказиб, унга ўрганиб қолиш мумкин. Уни таъсир кучи бўйича морфин билан солиштириш мумкин. Бир марта истеъмол қилинганда эйфория уйғотиши мумкин, мунтазам равишда истеъмол қилинганда ўрганиб қолиш мумкин.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Қонун билан келишмовчилик келиб чиқмаслиги учун дори воситаларини дорихоналардан бошқа жойларда харид қилманг. Ёдингизда бўлсин: врач кўрсатмасисиз эркин савдода чекланган дори воситалари рўйхатига кирувчи дори воситаларини харид қилиш, қонунга хилоф иш қилиш демакдир”, - дейилади ИИББ хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар