«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:04
ЎЗO‘Z

Туризм фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш белгиланмоқда

08 мар, 06:02 3 771 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туризм фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш белгиланмоқда Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар рўёбга чиқарилмоқда. Аммо ушбу тизимни тараққий эттиришнинг қонуний асослари бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Шу боис “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, парламент қуйи палатасининг мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

Ишчи гуруҳи томонидан ушбу қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб такомиллаштирилди. Ундаги ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи моддалар киритилди ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан муҳокама этилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари қайд этганидек, ушбу ҳужжатда туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари — туризм операторлари, агентликлари, фирмалари, экскурсия ташкилотларининг туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилмоқда. Бу билан қонуний тартибда туризм фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган юридик ёки жисмоний шахс мазкур лицензия асосида эркин равишда фаолият юритиши имконияти яратилади.

Шу билан бирга, унда алоҳида боб сифатида туристик ҳудуд ва туристик кластерлар киритилган, янги нормаларда эса экскурсиячилар, гид, йўриқчи-йўлбошловчилар сертификати, туристик маҳсулотларни сотиш ва бошқалар келтирилган.

Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Польша, Беларусь, Қозоғистон каби бир қатор хорижий давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги таҳлил қилинган.

Очиқ мулоқотда депутатлар ва партия фаоллари қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди. Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳа тараққиётини таъминлаш ва унинг инфратузилмаларини жаҳон стандартларига мос равишда такомиллаштиришга хизмат қилади.

Якунда фракция масъул қўмитага ушбу қонун лойиҳасини яқин кунларда янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тариқасида қуйи палата мажлисига киритишни таклиф этди.

Манба: "Халқ сўзи"




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар