«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:52
ЎЗO‘Z

Дубай ҳукумати Оролбўйи учун 10,7 млн долларлик техника ва ускуналарни беғараз олиб беради

26 фев, 16:20 4 911 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дубай ҳукумати Оролбўйи учун 10,7 млн долларлик техника ва ускуналарни беғараз олиб беради Вазирлар Маҳкамасининг Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бошланган тадбирларни янада жадаллаштириш ҳамда мазкур туманни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналар билан таъминлаш бўйича фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича:
- Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай Амирлиги Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида умумий қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини вазирлик учун беғараз олиб бериш тариқасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида меморандум имзоланган;
- “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, Дубай Ҳукумати ваколатхонаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида 2019 йил 15 февралда умумий қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасига етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган ҳамда унга асосан қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари учун жамиятга 2019 йилда 5 млн АҚШ доллари, 2020 йилда 3 млн АҚШ доллари, 2021 йилда 2,7 млн АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖга банкнинг вақтинчалик бўш маблағлари ва “AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft GmbH” (Германия) банкининг кредит линияси ҳисобига 2 йил муддатга 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик фоиз ставкаси 4 фоизга тенг 5,7 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада кредит ажратиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолатини белгиланган тартибда бериш ваколати берилди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг жалб этилган кредити бўйича:
- “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади;
- кредитни қайтариш, фоизлар, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг Дубай Ҳукумати ваколатхонасининг техник кўмаги доирасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган ўз маблағлари ҳисобига қопланади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарни ишлаб чиқариш учун зарур маблағларни молиялаштириш ва маҳсулотларни етказиб бериш схемаси тасдиқланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ушбу фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган шартнома асосида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини Қорақалпоғистон Республикасига истисно тариқасида бепул етказиб бериш тавсия этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар