«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар маълум қилинди

13 фев, 19:25 6 198 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар маълум қилинди Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 12 февраль ҳолатига 1 кг сўмда).

Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 53 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм.

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (45 минг сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (28 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3500 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганчдаги «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (2000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3500 сўм). Энг арзони Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистондаги «Гулистон деҳқон бозори», Фарғонадаги «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (7000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3000 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (16 000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (13 000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8300 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (6000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (4400 сўм).

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар