«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:51
ЎЗO‘Z

Тўйхона ва чойхонадаги қинғирликлар

12 окт, 19:45 6 142 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўйхона ва чойхонадаги қинғирликлар Олтиариқ туманида жойлашган тўйхонада МИБ Олтиариқ туман бўлими ходимлари томонидан 26.07.2018 йилда ўтказилган тезкор тадбир давомида тўйхона иш юритувчиси М.Ў. туман газ таъминоти корхонаси рухсатисиз ўзбошимчалик билан яширин равишда табиий газ тармоғига уланиб олиб, 5 дона миллий ўчоқ, 1 дона ПГ 4 газ плитаси, 1 дона иситиш қозонидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Фуқаро М.Ў. давлат манфаатларига 22,5 млн. сўм миқдорда моддий зарар етказишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852 моддаси 2 моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Жиноят кодексининг 1852 моддаси 6 қисмида биринчи марта жиноят содир қилган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Қонун талаби М.Ў.га тушунтирилди ва у 22,5 млн. сўмлик давлатга етказилган моддий зарар ўрнини тўлиқ қоплаб берди.
Шунга кўра, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан 07.09.2018 йилда ЖПКнинг 84 моддаси 1 қисми 8 бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Олтиариқдаги чойхоналарнинг бирида ўтказилган тадбирда фуқаро И.У. чойхонадаги 14 дона милий ўчоқлар ва 1 дона чой қайнатиш бокини газ тармоғига ўзбошимчалик билан қандай рухсатсиз яширин равишда уланиб олган. И.У. давлатга 28,0 млн. сўмлик моддий зарар етказган.

Қонунда белгиланган имконият унга тушунтирилгач, 28,0 млн. сўм миқдордаги моддий зарар ўрнини тўлиқ қоплаганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар юзасидан 22.09.2018 йилда ЖПКнинг 84 моддаси 1 қисми 8 бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имконият уларнинг энергия ресурсларини талон-торож қилишга асос бўлмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 134
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар