«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

27 сен, 15:50 6 171 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифини амалга оширади.

«Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади», - дея Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги хабарини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Вазирликнинг хабар беришича, Россия президентининг расмий ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.

Мирзиёев ва Путиннинг охирги учрашуви жорий йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари етакчилари саммитида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни Россияга ташрифи давомида Москвада РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиб, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларни муҳокама қилганди.

Дмитрий Медведев 2017 йилда икки томонлама савдо ҳажми учдан бир қисмга ортганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тенденция жорий йилнинг биринчи ярмида ҳам сақланиб қолди.

«Ўзаро савдонинг ўсиши деярли учдан бир қисмни ташкил этди - 32%. Россия яна Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида энг юқори поғонага чиқиб олди, бу, албатта, бизни қувонтиради», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир. 2017 йилда Россиянинг Ўзбекистон билан товар айланмаси 3,651 миллиард долларга тенг бўлиб, 2016 йилга нисбатан 33,96 фоизга ошди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар