«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Хушхабар: ​республикадаги яна 9 та ОТМга қўшимча квоталар берилди

21 сен, 22:33 7 174 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хушхабар: ​республикадаги яна 9 та ОТМга қўшимча квоталар берилди Ўзбекистондаги 9та олий таълим муассасасида 2018/2019 ўқув йилги ўқиш учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда Kun.uz нашри ​хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўшимча қабул квотаси бўйича ўқиш тўлов-контракт асосида ​ташкил этилиши назарда тутилган бўлиб, булар:

Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);

Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).

Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);

Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);

Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);

Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);

Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат).

Тўлов-контракт асосида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.

Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг 2 октябридан бошланади. Кириш имтиҳонлари натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди. Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқишга кўчирилмайди ва тикланмайди. ​




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 14
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар