«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:29
ЎЗO‘Z

Марказий банк UzCard билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий маълумот берди

17 сен, 12:57 5 127 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк UzCard билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий маълумот берди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки UzCard тизими ишдаги носозлик бўйича расмий ахборот берди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни UzCard чакана тўлов тизимида дастурий носозлик юз берди, натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар, шу жумладан савдо терминали орқали тўловларни қабул қилиш ва банкоматлар орқали нақд пул олиш операциялари тўхтатилди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Марказий банк мутахассислари носозлик юз берганидан сўнг дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари билан ҳамкорликда UzCard чакана тўлов тизими ишини қайта тиклаш бўйича қўллаб-қувватлов тақдим этмоқда.

Ҳозирги вақтда тизимни тиклашнинг биринчи босқичи якунланди - тўлов карталаридаги қолдиқлар бўйича маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич - тўлов терминалларини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

Зарурат бўлганда, фуқаролар зарур бўлган нақд пул маблағларини олиш учун ўзларига хизмат кўрсатадиган банкларга мурожаат қилишлари мумкин. Бунда банк картаси очилган банк филиалига мурожаат қилиш зарурдир (терминаллар иши тикланганидан кейин ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилиш мумкин). Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда мамлакатнинг барча ҳудудларида банклар барча филиалларини зарур миқдорда нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борди, дейилади хабарда.

Билдирилишича, Марказий банк бу воқеани эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда чакана тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўзда тутилади.

UzCard тизимда 15 сентябрь куни соат 18:52да жиддий носозлик юзага келганди ва бу муаммо икки кун ўтиб ҳам бартараф этилмади. Тизим ишдан чиқиши Ўзбекистондаги 18 миллиондан ошиқ пластик карта муомаласига таъсир кўрсатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 263
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар