«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қайси бозорларда арзон?

14 авг, 22:10 6 163 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қайси бозорларда арзон? Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларининг 2018 йил 12 август ҳолатини эълон қилди.

Мол гўшти

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг мол гўшти 26 минг сўмдан 43 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада кузатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26 минг сўм.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг мол гўшти 26 – 39 500 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг мол гўшти 26 – 42 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди.

Тошкент шаҳрининг "Фарҳод", "Миробод", "Юнусобод", "Чорсу", "Қўйлиқ" деҳқон бозорларида 1 кг мол гўшти 28 минг сўмдан 42 минг сўмгача сотилмоқда. Ўтган ҳафтада энг арзон нархлардаги мол гўшти фақат "Қўйлиқ" бозорида (28 минг сўм) сотилган бўлса, эндиликда ушбу нархлардаги мол гўштини барча бозорлардан сотиб олиш мумкин. Қизиғи, республика бўйича энг қиммат нархларда сотилаётган мол гўшти бу ҳафтада "Қўйлиқ" деҳқон бозорида учради. "Миробод" бозорида 42 минг, "Юнусобод" бозорида 41 минг, "Фарҳод" бозорида 40 минг, "Чорсу" бозорида 39 мингга сотилаётган шу сифатдаги 1 кг мол гўшти "Қўйлиқ" бозорида 43 минг.

Қўй гўшти

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти – пойтахтнинг "Миробод", "Фарҳод", "Чорсу" бозорларида 28 минг сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат нархлардаги қўй гўштини ҳам Тошкент шаҳар бозорларида учратиш мумкин: "Юнусобод" бозорида 44 минг сўм, "Қўйлиқ" бозорида 45 минг сўм.

Товуқ гўшти

Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида энг арзон нархлар 12-14 минг сўм. Энг қиммат нархлар "Фарход" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 14-21 минг сўмгача.

Гуруч

Республика бозорларида гуручни 4-13 минг сўмгача учратиш мумкин. Қўйлиқ деҳқон бозоридаги энг қиммат нархдаги гуруч бу ҳафтада ҳам сақланиб қолган – 13 минг сўм. Энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм. Шунингдек, Нукус, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорларида 4 000 минг сўм.

Ўсимлик ёғи

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг ўсимлик ёғи 8-12 минг сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг арзонини Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида учратиш мумкин – 8 минг сўм. Энг қиммат нархларни Бухоро, Жиззах шаҳарлари, Фарҳод (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида учратиш мумкин – 12 минг сўм.

Ун

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг 1-навли ун 1500 сўм. Энг қиммат нархлар эса Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм.

Шакар

Энг қиммат нархлардаги шакар Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг шакар 5 500 сўм. Энг арзони эса Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозорида – 4 минг сўм.

Тухум

Ўтган ҳафтада бозорларда тухум нархларининг ўсгани кузатилган эди. Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари бир хил 350-500 сўм. Энг арзон нарх Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозорида – 330 сўм. Энг қиммат нарх "Қўйлиқ" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 400 – 600 сўмдан сотилмоқда.

Картошка

Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозоридан 1 кг картошкани 500 сўмдан 1200 сўмгача харид қилиш мумкин бўлиб турган бир пайтда, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори (Сирдарё)дан 1 кг. картошкани 1500 сўмдан 3000 сўмгача сотилмоқда.

Помидор

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. помидор 1000 – 1500 сўм. "Фарҳод", "Қўйлиқ" деҳқон бозорилари (Тошкент шаҳри)да 4000 минг сўмгача сотилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар