«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:23
ЎЗO‘Z

Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат Олий Мажлис муҳокамасига ўтди

24 мая, 09:30 6 079 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат Олий Мажлис муҳокамасига ўтди Фото: Sputnik
Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Бу портал тарихида парламент муҳокамасига ўтиш учун етарли овоз тўплаган биринчи мурожаат бўлди. Шундан кўриниб турибдики, ушбу мавзу жуда долзарб, тонировка қилишни истайдиганлар сони жуда кўп.

Хўш, тонировка ўзи нима учун керак?

Биринчи ва энг асосий сабаб — автомобиль салонини қуёш нурлари таъсиридан ва қизиб кетишидан ҳимоя қилиш.

Турли мамлакатларда ўтказилган тажрибаларга кўра, қуёшда қолдирилган автомобилнинг олд панели 70 даражагача қизиб кетиши, салон ҳарорати эса 55 даражагача қизиши мумкин экан. Тонировка қилинган автомобилларда салон қизиши 5-10 фоиз камроқ бўлар экан.

Тажрибаларда қуёш нури асосан олд ойна орқали кириб келиши аниқланган. Бироқ дунёнинг аксарият мамлакатларида олд ойнани тонировка қилиш та’қиқланган. Бундай ҳолда мутахассислар парковка вақтида махсус кумушранг парда билан тўсиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

Тонировканинг зарари борми?

Қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнка нур ўтказиш қобилиятини ҳам пасайтиради. Айниқса ёмғир ёки қор ёғаётган, ҳаво булут бўлган вақтларда қорайтирилган ойна орқали атрофни кўриш бир неча баравар ёмонлашади. Бунинг оқибатида хавфсизлик пасаяди. Айнан шу сабабдан шимолий давлатларда олд ойнани тонировка қилиш та’қиқланган.

Иккинчидан, тонировка қилинган автомобиль унинг ёни ва орқасидан ҳаракатланаётган бошқа автомобиллар учун нариги тарафда нима бўлаётгани кўринмайдиган «қора девор»га айланиб қолади. Баъзи ҳолларда бу хавфли бўлиши мумкин. Масалан, тонировка қилинган автомобиль олдидан ўтаётган пиёдани унинг ёнидан ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси энг сўнгги дамга қадар кўрмай қолиши мумкин.

Дунё мамлакатларида қандай тонировкага рухсат берилган?

Россия ва Европа:

Олд ойна — 75, олдинги ён ойналар – 70 фоиз нур ўтказиши керак. Орқа ойна ва орқа ён ойналар — чекланмаган. Фақат стоп-сигнал орқа ойна ичига ўрнатилган бўлса уни ёпиш мумкин эмас.

Францияда:

Олд ойна тепасига фақат эни 10 сантиметр бўлган қорайтирилган плёнка ёпиштириш мумкин. Ён ва орқа ойналарга Францияда сертификациядан ўтган қорайтирувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин.

АҚШда:

Алабамада — ён ва орқа ойналар 32 фоиз нур ўтказса кифоя;

Аляскада — олдинги ойналарни қорайтириш та’қиқланган, орқа ойналар 37 фоиз нур ўтказиши керак;

Калифорнияда — олд ойнанинг юқори қисмида 10 сантиметр қорайтириш мумкин. Олдинги ён ойналар 70 фоиз нур ўтказиши керак. Орқа ойналар исталганча қорайтирилиши мумкин;

Флоридада — олдинги ён ойналар 28, орқа ойналар фоиз нур ўтказса кифоя.

Шу ўринда айтиш жоизки, тонировка қилинган ойна орқали кўриш асосан қорайтирувчи плёнканинг сифатига боғлиқ бўлади. Бу борада етакчи ва тажрибали компаниялар маҳсулотидан фойдаланган афзал.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар