«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:37
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

26 мар, 20:51 5 036 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби ўринбосарини қабул қилди Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди. У мамлакатга Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш келган АҚШ АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари меҳмонни ташрифи билан қутлар экан, қўшма саъй-ҳаракатлар туфайли ўзбек-америка муносабатлари янги ривожланиш динамикасига эга бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Олий ва юқори даражадаги икки томонлама алоқалар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, уни янада тўлдиришга ёрдам беради.

Икки мамлакат ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотга юксак баҳо берилди. АҚШнинг етакчи компаниялари ва банклари билан савдо, сармоя ҳамда юқори технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият ҳақида фикр алмашилди. Таъкидландики, томонлар афғон можаросини ҳал этиш учун тинч сиёсий жараённинг тезроқ бошланиши тарафдоридир.

Афғонистон ҳукуматининг мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, бу давлатнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви борасидаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланиши тасдиқланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти АҚШ президенти Дональд Трампга Афғонистон бўйича Тошкент конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.

АҚШ Давлат котиби ўринбораси Томас Шаннон ушбу форумда иштирок этишга таклиф этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу муҳим халқаро тадбирнинг ўз вақтида ўтказилаётгани ва долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди.

Америкалик дипломат мамлакатда давлат бошқаруви ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ўзгаришлар, шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳолади.

Мамлакат раҳбарияти номидан у АҚШ Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар