«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:07
ЎЗO‘Z

2018 йил учун давлат бюджети тасдиқланди

21 дек, 07:22 9 901 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2018 йил учун давлат бюджети тасдиқланди Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм миқдоридаги профицит билан чиқиш белгиланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 290,6 трлн сўм, ЯИМ дефлятори - 14,1 фоиз, истеъмол нархлари индекси - 12-13 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бюджетнинг даромад қисми ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,229 трлн сўм, харажатлар қисми эса ЯИМнинг 21,4 фоизи ёки 62,17 трлн сўм даражасида бўлишини таъминлаш режалаштирилмоқда. Давлат бюджетининг асосий харажатлари йўналишлари унинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлашга қаратилган. 2018 йилда ижтимоий соҳа харажатлари 34,7 трлн сўмни ташкил этади.

"Давлат дастурларини амалга ошириш учун 8,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлашга 815 млрд сўм ёки 2017 йилдагидан 3 баробар кўп маблағ сарфланади. 48 та олий таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 559,1 млрд сўм ёки 1,5 баробар кўпроқ ажратилади. 296 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга 803,6 млрд сўм йўналтирилади. Уй жой-коммунал соҳасига оид ишларни амалга оширишга 230,3 млрд сўм сарфланади. Транспорт-коммуникация лойиҳаларига 469,2 млрд сўм, ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 568,6 млрд сўм ажратилади", дейди у.

2018 йилда ЯИМ ўсиш ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 5,9 фоизга ўсиши кўзда тутилган. Жумладан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4 фоиз, капитал қўйилмалар ҳажмининг 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2017 йилги давлат бюджети ЯИМнинг 1 фоизи ёки 2,4 трлн сўм миқдоридаги дефицит билан тасдиқланди. ЯИМ ўсиш ҳажми 5,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар