«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 17:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияни қабул қилишга тайёр

05 ноя, 09:19 6 063 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияни қабул қилишга тайёр 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр энергетика Кенгашининг 51-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси томонидан Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов бошчилигидаги давлат ҳокимияти органлари ва миллий энергетика компания раҳбарлари иштирок этди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр энергетика Кенгашининг 51-мажлисида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалари ҳам маълум қилинди. Унга кўра, тез орада, ҳозирда Ўзбекистон орқали Туркманистондан Марказий Осиё энергия тизимига электр энергиясини транзит қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Қирғизистон билан электр энергия тизими қишки мавсумда ҳам етказиб бериш бўйича қўшимча шартнома имзоланди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси истеъмолчиларига Ўзбекистон тармоқлари орқали электр энергия транзит қилинади.

“Бугунги муҳим учрашувда етти давлатдан ташриф буюрган вазирлар иштирок этмоқда. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад электр энергия тизимини биргаликда ривожлантиришдир. Бу эса ўз навбатида қилинадиган ишларни оптималлаштириш, харажатларни эса минималлаштиришга имкон беради. Ҳозирда Ўзбекистон электр энергия тизими МДҲ давлатларининг энергия тизими билан параллел ишламоқда”, дея қайд этди "Ўзбекэнерго" АЖ стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Саъдуллаев Кun.uz мухбирига берган интервьюсида.

Маълумки, Президентимизнинг жорий йилда Туркманистонга уюштирган давлат ташрифи чоғида ҳам мазкур соҳадаги ҳамкорлик ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

"Айни дамда Ўзбекистон Туркманистондан электр қувватини қабул қилишга тайёр. Кейинчалик бу тизим электр энергияни МДҲ давлатларига ўтказишга ёрдам беради. Шунингдек, мамлакатимиз Қирғизистон электр энергия тизими билан алоқаларни мустаҳкамлаб, бир миллиарддан кўпроқ электр қувватини қабул қилди. Бу эса икки давлат учун ҳам фойдалидир. Бугунги кўрилган масалалар электр энергия соҳасида техник жиҳатдан ҳужжатларни қабул қилиш, иқтисодий ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва келгусидаги режаларни белгилаб олишга ўз ҳиссасини қўшади”, деди Эсо Саъдуллаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 133
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар