«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон жаҳон бизнес юритиш қулайлиги рейтингида 87-ўринда

22 сен, 09:51 7 060 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон жаҳон бизнес юритиш қулайлиги рейтингида 87-ўринда Жаҳон банки ўзининг навбатидаги «Бизнес юритиш-2017: барча учун тенг имкониятлар» деб номланган янги рейтингини эълон қилди. Таҳлил натижаларига кўра, Бруней-Доруссалом, Кения, Қозоғистон, Беларусь, Индонезия, Сербия, Грузия, Покистон, БАА ва Баҳрайн «бизнес юритиш»кўрсаткичлари бўйича 2015-2016 йилларда энг яхши натижаларга эришган мамлакатлар 10 талигидан жой олган.

Ушбу мамлакатлар, умумий ҳисобда жами 48 та тадбиркорлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ўтказган.

Ҳисоботда таъкидланишича, рейтингга киритилган 190 давлатнинг ҳар бирида тадбиркорлик қилиш учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган камида битта ислоҳот олиб борилмоқда. Аммо Европа ва Марказий Осиё тадбиркорлик соҳасида камида битта ислоҳот ўтказаётган мамлакатлар сони кўплиги билан ажралиб туради.

Рейтингда биринчи ўринни Янги Зеландия эгаллаган. Иккинчида Сингапур, учинчида Дания жойлашган. Ҳонг Конг, Корея республикаси, Норвегия, Буюк Британия, АҚШ, Швеция ва Македония кучли ўнликка муносиб кўрилган. Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг юқорикўрсаткич Грузияга тегишли бўлиб, у 16-ўринда. Марказий Осиё республикалари орасида энг яхши натижани 35-ўринда жойлашган Қозоғистон кўрсатмоқда. Қирғизистон 75-, Тожикистон 128-ўринга жойлаштирилган. Туркманистон рейтингга қабул қилинмаган.

Жаҳон банки рейтингини тузиш бўйича тадқиқотчилари Ўзбекистонда бизнес юритиш имконияти ва қулайлик муҳитини республикани 87-ўринга муносиб кўриш билан баҳолаган.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар