«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:55
ЎЗO‘Z

Солиқларнинг ортиқча тўланган қисмини 15 кунда қайтариш имконияти яратилмоқда

16 авг, 12:02 6 021 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқларнинг ортиқча тўланган қисмини 15 кунда қайтариш имконияти яратилмоқда Бугунги кунда солиқ тўловчиларга ўзларининг шахсий кабинетлари орқали ортиқча тўланган солиқ суммаларини Солиқ кодексининг 56—57-моддаларига мувофиқ қайтариш, ҳисобга олиш ёки келгуси тўловлар учун қолдириш бўйича солиқ органларига электрон ариза юбориш имконияти яратилган. Бу ҳақда «Давлат солиқ қўмитаси» ахборот хизматига таяниб «Дарё» нашри хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш солиқ тўловчи ваколатли органларга мурожаат этган санадан бошлаб амалдаги 30 кун ўрнига 15 иш куни ичида амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56—58-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан рўйхатга олинган «Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида»ги Йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилиб, агар 10 иш куни мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли ортиқча ёки нотўғри тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, қайтариш ёки ҳисобга олиши автоматик тарзда Молия вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ушбу йўриқномада агар, ортиқча ёки нотўғри маблағлар келиб тушган даромад шахсий ғазна ҳисоб варағига жорий тушумларни келиб тушиши кутилмаётган бўлса (асосланган ҳолда) ортиқча ёки нотўғри тўловлар истисно тариқасида бир иш куни мобайнида тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилиши ёки ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур нормалар солиқ тўловчилар учун ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқ тўловларини қисқа муддат ичида қайтариб олиш ва уларни мақсадли сарфлаш имкониятини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар