«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Россия 612 млн долларлик мева-сабзавот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади

28 июл, 13:04 6 357 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Россия 612 млн долларлик мева-сабзавот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади Ўзбекистон ва Россия жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий қиймати 612 млн доллар бўлган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотини етказиб бериш бўйича 20 та шартномани имзолади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ЎзА’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, 2017 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулоти экспортини 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 9 фоизга оширди.

Владимир Тюрденевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бугунги кунда устувор вазифа ҳисобланади.

Россия элчисининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия товар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланишида божхона амалиётларини амалга ошириш тартибини, шунингдек, фитосанитар назоратни (“яшил йўлак”) соддалаштиришни ташкил этиш бўйича келишув имзолашган.

Тюрденевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Россия ишбилармон доиралари делегацияларининг Тошкентда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Иккинчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этишини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзагроэкспорт” маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотининг умумий экспортини 2016 йил билан таққослаганда 1,55 баробарга – 1,27 млн тоннага қадар оширишни режалаштирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар