«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:55
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди

22 июн, 10:54 7 961 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди, деб хабар берди Qalampir.uz.

Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноат ва коммуникация тармоқлари билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Вилоятнинг иқтисодий салоҳияти аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 6,1 фоиз ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қурилиш, хизматлар кўрсатиш соҳаларида барқарор ўсиш суръатлари таъминланди.

Саноат маҳсулотининг 96 фоиздан ортиғи кимё, нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва қурилиш материаллари тайёрлаш каби замонавий тармоқларда ишлаб чиқарилмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Фарғона азот”, “Автоойна”, Қўқон механика заводи, “ДЭУ текстиль Фарғона”, “Қўқон Индорама текстиль” каби йирик саноат корхоналари нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин эагаллайди.

Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш тизимли равишда давом эттирилмоқда. Экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кенг жалб этилаётгани самарасида вилоятнинг бу борадаги салоҳияти муттасил ошиб бормоқда.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуҳрат қозонган Фарғона заминида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга, экспортдаги улуши 58 фоизга етган. Меҳнат билан банд аҳолининг 81 фоизи шу соҳада ишламоқда.

Вилоятнинг омилкор деҳқон ва фермерлари қишлоқ хўжалигида улкан натижаларга эришмоқда. Такрорий экинлардан, томорқадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топмоқда. Шу кунларда ғалла ҳосили йиғиб олинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Фарғона вилоятини ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди.

Президент Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 228
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар