«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди

08 июн, 14:57 6 204 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда “ЎзА”га таяниб “Газета.uz” хабар қилди.

Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм ва диний эксремизмга қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Президентимизнинг қатор делегациялар раҳбарлари билан учрашувлари кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO — 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 148
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 2
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 2
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Бўлимлар