«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:36
ЎЗO‘Z

Абитуриентлар учун янгилик: 2017 йилда қўшимча шартнома орқали талаба бўлиш мумкин

05 мая, 19:25 10 132 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абитуриентлар учун янгилик: 2017 йилда қўшимча шартнома орқали талаба бўлиш мумкин Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон ОТМларига 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб оширилган шартнома ставкалари бўйича талабалар қўшимча тарзда қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул учун квоталар миқдори Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ўрнатилади. Бунда олий таълим муассасаси салоҳияти ва таълим йўналишидан келиб чиқилади.

Қўшимча қабулда оширилган ставка бўйича шартнома миқдори абитуриентлар томонидан йиғилган баллдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қўшимча қабул ўтиш балларини йиға олмаган (камида 68 балл) абитуриентлар навбатига қараб қатъий тарзда амалга оширилади, бунда уларнинг оширилган ставка бўйича шартномани тўлай олиш имконияти ҳисобга олинади.

2017/2018 ўқув йилида бакалавриат учун ўқишга қабул қилиш умумий квотаси 66316 кишини ташкил этмоқда (ўтган йили — 57907), хусусан, давлат гранти бўйича - 18194 ва тўлов-шартномаси асосида - 48122. Магистратура учун рақам 5000 га тенг, грант бўйича – 1556 ва пулли асосда - 3444.

Ишлаб чиқаришдан узоқлашмаган ҳолда махсус сиртқи бўлимларда таълим олиш учун Тошкент ахборот технологиялари университетида 100, давлат гранти бўйича – 15 ва тўлов-шартномаси асосида - 85, Навоий давлат кончилик инстутида – тўлов-шартномаси асосида 90 киши ва Тошкент темир йўл транспорт муҳандислари институтида – тўлов-шартномаси асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш кўзда тутилган

Жорий ўқув йилидан бошлаб юқори малакали тиббий кадрларга эҳтиёж бўлган минтақалар учун тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида давлат грантлари бўйича бакалавриат бўйича мутахассислар тайёрлаш учун манзилли қабул квотаси тасдиқланди.

Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, вазирлик ва идоралар – кадрларни манзилли тайёрлаш буюртмачиларига – олий таълим битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича мажбурият юклатилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бакалавриат ва магистратурага қабул квотаси 18 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар