«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон гастрономик туризм йўналиши рейтингида 5-ўринни олди

19 апр, 22:21 9 425 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон гастрономик туризм йўналиши рейтингида 5-ўринни олди Ўзбекистон гастрономик туризм йўналишида россияликлар учун оммабоп МДҲ ва яқин чет эл мамлакатлари рейтинги бешлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат таҳлилий агентлиги маълум қилди деб ёзади Спутник нашри.

Рейтинг гастрономик турларга бўлган талабни таҳлил қилиш маълумотларига асосланиб тузилди. Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналиши яратилмоқда МДҲ мамлакатлари бўйлаб энг оммабоп гастрономик туризм мамлакатлари рейтингига Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилди. Агентликнинг билдиришича, МДҲ мамлакатлари бўйлаб гастрономик турлар Россияда энг тез ривожланаётган туризмга айланмоқда.

ТурСтат маълумотларига кўра, россияликлар учун энг оммабоп гастрономик турлар бу бир ҳафталик саёҳатлардир. Масалан, Россиядан Озарбайжон ёки Грузияга етти кунлик гастрономик тур авиачипталар билан биргаликда ўртача 800 доллар, Қозоғистон ва Арманистонга 900 доллар, Ўзбекистонга эса 1000 долларга тушади.

Гастрономик туризм бу — мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик маҳорат дарслари орқали танишиш учун саёҳат ва гастрономик турлардир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар