«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликларнинг Россияга кириш таъқиқи қандай олиб ташланади?

19 апр, 14:29 9 680 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликларнинг Россияга кириш таъқиқи қандай олиб ташланади? Россияда бўлиш, миграция ҳисобида туриш ёки меҳнат билан шуғулланиш қоидаларини бузган хорижий давлат фуқароларига нисбатан Россия қонунчилигига биноан жарима ва суд қарорига кўра, Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш ва Россия ҳудудига киришга чеклов қўйиш чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россияга кириш ҳуқуқи чекланган шахслар Россия Федерациясининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган тақдирда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Кириш таъқиқи тўғрисидаги маълумотни Россия Ички ишлар вазирлигининг www.fms.gov.ru веб-саҳифасидан олиш мумкин. 
Россиянинг ваколатли органларининг киришга рухсат бермаслик тўғрисидаги қарорини тегишли суд инстанцияларига ёки Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бошқармасининг юқори турувчи органига қонуний тарзда шикоят қилиш орқали бекор қилиш мумкин.

1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия ИИВнинг ҳудудий бўлинмаларига ёки Россияга киришга таъқиқ қўйган органга www.мвд.рф ва www.ps.fsb.ru веб-саҳифаларининг электрон манзилларига ўз аризаларини жўнатиш орқали мурожаат қилишлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар