«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Олмаота—Тошкент халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди (Фото)

22 мар, 12:11 8 821 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олмаота—Тошкент халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди (Фото) Олмаота-2 вокзалида Олмаота—Тошкент йўналишида қатновчи №1/2 халқаро йўловчи поездининг тантанали ишга туширилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Қозоғистоннинг «НК КTJ» АЖ темирйўл компанияси вице-президенти Эрик Имашевга кўра, янги йўналиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасидаги келишув доирасида йўлга қўйилди.

Олмаота ҳокими ўринбосари Румил Тауфиков янги йўналишнинг аҳамиятини таъкидлаш учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтди: шаҳарда 129 та қўшма ва 236 та Ўзбекистон корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Товар айланмаси 2016 йилнинг ўзида 62 фоизга ошиб, 200 миллион доллардан ортди.

Таркиб Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 29 та «Тулпор-Talgo» вагонидан иборат. Вагонлар тўрт тоифага — икки кишилик люкс, икки кишилик бизнес-класс, тўрт кишилик купе ва ҳар бирида 36 ўриндиқ бўлган 2 та эконом-классга бўлинган. Шунингдек, таркибда алоҳида юк вагони, вагон-ресторан ва вагон-бар мавжуд.

Поезд ҳафтасига икки бор қатнайди: Олмаотадан душанба ва шанба, Тошкентдан сешанба ва якшанба кунлари жўнайди. Йўлга сарфланадиган вақт, тахминан, 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Қатнов йўлидаги тўхташ жойлари: Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғоч ва Тошкент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар