«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:33
ЎЗO‘Z

Тошкентда 5 тоннали “ширин контейнер” қўлга олинди

20 фев, 17:49 6 505 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 5 тоннали “ширин контейнер” қўлга олинди Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан яроқлилик (сақлаш) муддатида товар фойдаланишга яроқли бўлиши ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкинлиги қайд этилган. Амалдаги тартибларга мувофиқ. яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё воситаларининг реализация қилиниши ман этилади.

Шунингдек, истеъмол муддати тугашига 60 кундан кам қолган товарлар божхона омборига жойлаштирилмайди.

Тошкентдаги “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари темир йўл контейнерларидан бирини ўртнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизматига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Божхона кўриги давомида маълум бўлишича, контейнерлардан бирининг ичидаги 20 тоннадан ортиқ юклар Латвиядан Тошкентда фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган бўлиб, улар орасидаги салкам 5 тоннаю 800 кг. шоколад ва сақичларнинг истеъмол муддати деярли 3 йил аввал ўтиб бўлган. 830 кг.дан ортиқ картошка чипсларининг истеъмол муддатига эса атиги 1 ой қолган, холос.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 127-сонли қарорига мувофиқ республикага олиб кириладиган озиқ-овқат товарларини белгиланган тартибда давлат тилида маркировка қилишга доир талабларга ҳам умуман риоя қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 209
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар