«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:24
ЎЗO‘Z

Коррупцияга қарши Давлат дастури: Жабрланувчилар ва гувоҳлар давлат ҳимоясида

06 фев, 11:29 7 615 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коррупцияга қарши Давлат дастури: Жабрланувчилар ва гувоҳлар давлат ҳимоясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни 2017−2018 йилларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади. Ҳужжат матни Lex.uz сайтида эълон қилинд, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ҳужжат билан мамлакат бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилади. Мазкур комиссия қарорларини бажариш барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.

Комиссия таркибидан Адлия вазирлиги, ИИВ, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва Хўжалик судлари, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, «Камолот» ҳаракати, омбудсман ва бошқа тузилмалар раҳбарлари ўрин олди.

Давлат дастурида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилган.

Яқин вақтлар ичида «Давлат хизмати тўғрисида», «Давлат ва хусусий шерикчилик тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Жамоат назорати тўғрисида», «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлаш жараёнининг шаффофлигини ҳамда уларнинг тақсимланиши ҳақидаги маълумотларнинг оммабоплигини таъминлаш соҳасида қўшимча антикоррупцион чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар