«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:35
ЎЗO‘Z

O‘zLiDeP фракциясида муҳим ҳуқуқий хужжатлар муҳокама қилинди

20 янв, 20:32 7 100 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
O‘zLiDeP фракциясида муҳим ҳуқуқий хужжатлар муҳокама қилинди 2017 йилнинг 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш, хорижий сармояларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш ҳар қандай мамлакат учун энг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масаладир. Бундай вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим ўрин тутади.

1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун инвестициялар жалб қилиш ва жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш имкониятларини кенгайтирди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтган йилларда Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ҳамда «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ўткир Бутаев: - Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда яна тўртта эркин иқтисодий зона фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди. Мазкур ЭИЗлар фаолияти мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган.

Янги эркин иқтисодий зоналар ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Бу ерда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига турли имтиёзлар, қулайликлар яратилади. Хусусан, ЭИЗ ҳудудларида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади. Тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-телекоммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида қулайликлар яратиш мақсадида «ягона дарча» тамойили бўйича рухсатномалар берилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, фракция йиғилишида кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Наргиз Халилова:
- Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш вазифаси юклатилган.

Ўтказилган қонунчилик таҳлилига мувофиқ, назорат қилувчи органлар ваколатлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ўтказиш учун асос, текшириш даврийлиги, текшириш ўтказиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни билан ва бошқа бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.

Тадбиркорлик субъектларини ҳамда уларнинг ходимларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган. Мисол учун, кодекснинг XIII-бобида савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. XVIII-бобида эса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар кўрсатилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, мазкур тоифадаги маъмурий ишларни янада адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлашга хизмат қилади.
Йиғилиш сўнггида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар