«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:24
ЎЗO‘Z

27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради

09 янв, 14:38 10 037 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
27 та давлат сайёҳлари учун виза тизимини бекор қилиш тартиби 5 йилдан кейин кучга киради Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонни имзолаган эди.

Ушбу фармонда Ўзбекистон 2017 йил 1 апрелдан 15 мамлакат сайёҳлари учун визани бекор қилиши ҳамда 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши қайд этилганди.

Фармоннинг кучга кириш муддати узайтилирилди. Ўзбекистонга киришда 27 та давлат фуқаролари учун виза талаб қилинмаслиги тўғрисидаги фармон 2021 йилдан кучга кирадиган бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Фармоннинг кучга кириш муддатини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар томонидан билдирилди.

Шу тариқа, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония сайёҳлари 30 кунгача муддат давомида ва Бельгия, Индонезия, ХХР, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган фуқаролари 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган бўлди.
давлатнинг, тўғрисида, кучга, имзолаган, Президенти, эди




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар