«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:25
ЎЗO‘Z

Тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқлари белгиланди

03 янв, 19:45 7 139 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқлари белгиланди Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқарилувчи тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқ ставкаларини белгилади. Бу ҳақида Uzdaily'га асосланиб Кун.уз сайти маълум қилинди.

Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ белгиланди.

Ҳукумат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи тамаки маҳсулотларига акциз солиқлар ставкасини оширди. Фильтрли ва фильтрсиз сигаретларнинг акциз солиқлари (минг дона учун) 28,794 минг сўмдан 37,432 минг сўмга ошди (+29,9 фоиз).

Таъкидлаш жоизки, Ҳукумат Ўзбекистонга олиб кирилувчи тамаки маҳсулотларига нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкаларини сақлаб қолди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга олиб кирилувчи сигаретга (код - ТН ВЭД 2402 20) белгиланган акциз солиқ қиймати (минг дона учун) 18,2 доллар миқдорида сақлаб қолинган.

Шунингдек тамаки ва унинг муқобилларидан тайёрланган сигаретларга (код - ТН ВЭД 2402 20 900 0) ҳам (минг дона учун) 90 доллар (2016 йилда - 55 доллар) миқдорида акциз солиғи белгиланган.

Сигара ва четлари кесилган сигаралар, сигариллаларга нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкаси (1 дона учун) 0,42 доллар даражасида сақлаб қолинди.
сўмга, Шунингдек, ТН, солиғи, ҳам, жоизки




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 230
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 148
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар