«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:53
ЎЗO‘Z

Ш.Мирзиёев энг кам иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдорини оширишни ваъда берган эди…

12 дек, 12:12 11 936 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ш.Мирзиёев энг кам иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдорини оширишни ваъда берган эди… Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 24 йиллиги тантанали маросимдаги маърузасида энг кам иш ҳақи миқдорини ва пенсия, нафақа ва стипендияларни ошириш ҳақида сўз юритди. Ш. Мирзиёев ушбу масалани сайлов олди дастурида ҳам таъкидлаб ўтган эди. Навбатдаги маърузада у бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилишини ва бу режа эътибор марказида бўлишини айтди.

Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир.

Шу борада нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасалари ҳам бу ишга янада фаол жалб этилиши керак.

Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим.

Шу мақсадда яқинда ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз маблағларини ва хорижий сармояларни халқаро стандартларга мос келадиган инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтириши зарур.
Шавкат, билан, белгилаб, нафақа, нафақат, бюджет




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар