«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:37
ЎЗO‘Z

Тошкентда кўп қаватли автогаражлар қурилиши бошланди

28 ноя, 14:20 7 048 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда кўп қаватли автогаражлар қурилиши бошланди Тошкент шаҳрида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида маълум қилди.

Унинг айтишича, енгил автомобил ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Сирғали ва Яшнобод туманларида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шундай гаражларни барпо этиш мақсадида келгуси 5 йилда яна 84 та лойиҳа амалга оширилади.

Сирғали туманининг "Сирғали-6" мавзесида жойлашган 400 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автогараж қурилишига жами 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, у 2017 йилда ишга туширилади.

Шунингдек, автобус, метро ва бошқа турдаги жамоат транспортларининг фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам муҳим ишлар амалга оширилади.

"Келгуси 5 йилда умумий қиймати қарийб 390 миллиард сўм бўлган 4та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шаҳарда серқатнов, тирбанд ҳудудлар бўйича 80та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Ҳар йили катта ва ўрта сиғимдаги 100та автобус харид қилинади. Бу мақсадларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 335 миллиард сўм маблағ йўналтирилади", – деган Шавкат Мирзиёев.
оширилади, автобус, Шундай, Унинг, Шавкат, 2017




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар