«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: “Туркия – биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат”

19 ноя, 14:15 15 387 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: “Туркия – биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат” Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Эрдўған учрашувда аввал “ўзбеклар ва турклар ўртасида абадий дўстлик” алоқаларини ўрнатишни исташи ҳақида баёнот берганди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сўзларидан сўнг Ўзбекистон Республикси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ва истиқболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўзбек ва турк халқларининг тили, дини, тарихи ва маданияти бир-бирига жуда яқин”, деб сўз бошлади Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари Туркия президенти Эрдўғанга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилгани Туркия Бош вазирининг ёрдамчисини юборгани, шунингдек Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хат йўллаб, таъзия билдиргани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Мана бугун ўзингиз ташриф буюрдингиз. Ўзбек халқи ва Ислом Каримовга бўлган ҳурматингизни намойиш қилганингиз учун ташаккур”, дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев.

“Марҳум Ислом Каримов мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси бўлди, худди шу каби, Отатурк ҳам мустақил Туркия асосчисидир. Туркия биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат саналади. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари бугун Туркия йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат эканини айтиб ўтди.

“Сиз сиёсат ва ҳаётда катта тажрибага эга раҳбарсиз. Турк халқи сизнинг бошқарувингиз остида улкан муваффақиятларга эришди. Халқингизнинг сизга бўлган туганмас муҳаббати кўпчилик қатори мени ҳам ҳайрон қолдирди. Шу билан бирга бу биз учун намунага айланди. 2023 йилда Туркияни дунёнинг ривожланган давлатлар ўнталигига киритиш дастурингиз ҳурматга лойиқ, албатта”, деди ўзининг нутқи давомида Шавкат Мирзиёев.

Маълумот ўрнида, икки давлат раҳбарлари суҳбатдан сўнг биргаликда тушлик қилишди.
шунингдек, Бош, халқларининг, халқи, йирик, лойиқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 14
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар