«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 07:37
ЎЗO‘Z

Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солинди

18 ноя, 13:30 13 738 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солинди Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасига Татьяна Каримова билан отасининг Оқсаройдаги иш кабинетида тушган суратини жойлади. Унга ёзган изоҳида эса онаси билан Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фондига асос солганини маълум қилди, деб ёзади daryo.uz сайти.

«Юртимизнинг биринчи Президенти оламдан ўтганларига икки ярим ой бўлди. Отамнинг хотиралари ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солдик, — дейилади хабарда. — Фонд ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган.

Фонднинг бирламчи вазифаларидан бири мамлакатимиз ҳамда хорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.

Ислом Каримов Фонди томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади.
Мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида Фонд томонидан илмий тадқиқот дастурларига ҳам грантлар ажратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ислом Каримов Фонди ўз фаолиятида ўзбек тилини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Фонд томонидан ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун грантлар берилади.

Она юртимизнинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик ҳам Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади.

Ислом Каримов Фонди халқимизнинг авлоддан авлодга, асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб-қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни ҳам амалга оширади.

Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Ислом Каримов Фонди ўзбек санъат усталари томонидан яратилган энг яхши асарлар коллекциясини тўплашни ҳамда машҳур рассомлар ва истъэдодли ёш санъаткорларнинг кўргазмаларини ташкил этишни ўз бирламчи вазифаларидан бири қилиб белгилаган.

Ислом Каримов Фонди мана 14 йилдан буён ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келаётган «Сен ёлғиз эмассан» жамоатчилик болалар фонди билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ислом Каримов Фонди юртимизда истиқомат қилувчи кўпгина инсонларга ўз салоҳиятини амалга оширишда ёрдам бериб, она Ўзбекистонимизнинг маданий ва марифий ривожига ўз салмоқли ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан.

Мен меҳрибон Аллоҳдан отамнинг охиратларини обод қилишини ва бошлаган хайрли ишларимизда бизга мададкор бўлишини сўрайман».
Ватанимиз, этади, оширишга, этмоқлик, қўшади, Ўзбекистоннинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 214
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 61
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 235
  • Бўлимлар