«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:00
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш жараёни

04 сен, 10:03 11 536 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 89-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди, дейилади "Кун" нашрида.

Асосий Қонуннинг 90-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

91-моддада қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Сайлов қонуни билан белгиланади ва унга мувофиқ ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, мамлакат президенти сайловларида Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган фуқароси иштирок эта олади.

Президент сайловида суд томонидан лаёқатсиз деб топилган ҳамда суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этилган шахслар овоз бериш жараёнда иштирок эта олмайди.

Сайловларни ўтказишни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси, унинг округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.

Сайлов округлари Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ташкил этилади.

Давлат раҳбари номзодлигига сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сура олишади. Бунда, Ўзбекистон адлия вазирлиги томонидан сайлов кампанияси бошланишидан камида 6 ой муқаддам рўйхатга олинган сиёсий партияларгина ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга.

Номзодларни илгари суриш сайлов кунига 65 кун қолганда бошланиб, овоз бериш жараёнига 45 кун қолганида тўхтатилади.

Сиёсий партияларнинг олий раҳбарлик органлари номзодларни тасдиқлаб, ун илгари суришади. Ҳар бир партиядан биргина номзод илгари сурилиши мумкин. Шу билан бирга, сиёсий партия ўз аъзоси ёки партиясиз номзодни илгари сура олади.

Сиёсий партия раҳбари Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, ўз номодини Ўзбекистон республикаси президентлигига номзод сифатида рўйхатга олишни сўрайди.
Унга илова қилинган ҳужжатлар орасида, номзодни жами сайловчиларнинг 1 фоизи миқдорида қўллаб-қувватлаганларнинг имзоси тўпланган ҳужжатлар ҳам ҳавола қилинади. Имзолар турли хил 8 та маъмурий-ҳудудий тузилмалардан тўпланган бўлиши даркор.

Номзодларни рўйхатга олиш жараёни сайловларга 35 кун қолганида тўхтатилади.

Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенининг матни ва кўринишини тасдиқлайди.

Унга, алфавит тартибида президентликка номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, лавозими(касби) ва иш жойи ҳақида маълумот киритилади. Овоз бериш жараёни эрталаб соат 6:00 дан кечки соат 20:00гача давом этади.

Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди.

Сайлов куни ўзи яшаб турган жойда бўлмайдиган сайловчи участка участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олиб, ўз номзодига овоз бериши, уни махсус конвертга солиб участка комиссиясида қолдира олади.

Алоҳида ҳолларда, сайловчи соғлиғи ва ёки бошқа сабаблар туфайли овоз беришга бевосита бора олмаса, унинг илтимоси билан, сайлов комиссияси камида икки нафар вакилини юбориб, сайловчининг тураржойида уларнинг овоз беришини ташкил этиши мумкин.

Овоз бериш бюллетенлари яширин овоз бериш учун мўлжалланган махсус кабина ёки хонада тўлдирилади. Мустақил равишда бюллетенни тўлдира олмайдиган сайловчи, ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссияси аъзосидан бошқа шахсни чақириши мумкин.

Сайловчи овоз бериш бюллетенидаги номзодлардан ўзи танлаган номзод исми-шарифи тўғрисидаги квадрат шаклдаги катакка қўшув ишорасини қўяди. Шундан сўнг, тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.

Сайлов участкасидаги овозларни санаш сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Уларнинг протокли асосида Округ сайлов комиссияси протоколи тузилади ва Марказий сайлов комиссиясига юборилади.

Марказий сайлов комиссияси ўзига келтирилган протоколлар асосида: республика бўйича овоз бериш бюллетенлари олган сайловчиларнинг умумий сонини, сайловда иштирок этганлар, ҳар бир номзодга берилган овозлар сонини ҳамда бекор қилинган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Агар, президентлик сайловида икки нафар номзод иштирок этаётган бўлса, энг кўп овоз олгани давлат раҳбари сифатида сайланган ҳисобланади.

Президент сайловларида икки нафардан ортиқ номзод иштирок этгани ҳолда, уларнинг ҳеч бири овоз бериш жараёнида иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини тўплай олмаса, такрорий сайлов ўтказилади. Бунда, энг кўп овоз тўплаган икки номзод қатнашади.

Мабодо, президентлик сайловида турли сабабларга кўра, биргина номзод иштирок этиб қолса, сайловчиларнинг ярмидан кўпини ишончига сазовор бўлган тақдирда, у сайланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш жараёнида умумий сайловчиларнинг 33 фоиздан ками қатнашса, сайлов амалга ошмаган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз бериш жараёнида, унда иштирок этган сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган номзод давлат раҳбари сифатида сайланади. Иккинчи овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди.

Президент сайловлари амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб тан олинса, ёхуд сайловда биргина номзод иштирок этганига қарамай, у етарли овоз тўплай олмаса, сайловлар қайтадан ташкил этилади.

Такрорий президентлик сайловлари асосий сайловдан кейин 40 кун ичида ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан овоз бериш натижалари эълон қилинганидан сўнг, икки ойдан кечиктирилмасдан Олий Мажлис йиғилишида тантанали қасамёд қабул қилгач, лавозимига киришади.

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар