«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:53
ЎЗO‘Z

Кремль Ислом Каримовнинг саломатлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

30 авг, 14:01 20 239 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кремль Ислом Каримовнинг саломатлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди Россия президентининг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков Кремль Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳақидаги хабарлар туфайли чуқур ташвишдалигини билдирди ва президентга соғлик тилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабарига асосланиб «Кун» нашри маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон президентининг бетоблигидан чуқур ташвишдамиз. Москва расмийлари номидан Ислом Каримовнинг тез орада соғайиб кетишини тилайман.

Биз ҳозирда фақат ОАВдаги ва дипломатик каналлардан келаётган хабарларгагина эгамиз», деган Песков.

У шунингдек, Ўзбекистонда вазият чигаллашиши мумкинлиги ҳақида билдирилаётган тахминларни «мулоҳазасизлик» деб атаган ва бундай тахминларга фикрини билдирган.

«Яна бир бор қайтараман, биз Ўзбекистон президентининг тезда соғайиб кетишини тилаймиз. Биз ўзаро муносабатларни қадрлаймиз, яқинда Каримовнинг Россияга ташрифи доирасида тузилган режалар ҳам икки давлат ўртасидаги истиқболли ҳамкорликдан нишона бўлганди. Ўзбекистондан ижобий хабарлар кутиб қоламиз», дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилди.

Бугун эса Лола Каримова-Тиллаева президентнинг аҳволи барқарорлигини билдирди.
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 218
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар